31.08.2023 16:48
1695
Теглар
Алаба ва «Реал» Саудия Арабистони клубига рад жавобини берди

«Реал» ҳимоячиси Давид Алаба Саудия Арабистони чемпионатига ўтишни истамади.

Diario хабарига кўра, 31 ёшли австриялик футболчи учун Саудия клуби «Реал»га 40 миллион евро, футболчининг ўзига эса 25 миллион евро таклиф қилган. Аммо Алаба Ла Лигадан Саудия Про лигасига кўчиб ўтишни истамаган.

Қайд этилишича, Мадрид клуби ҳам 40 миллион евролик трансфер таклифига рад жавобини берган.

Маълумот учун, Алаба ўтган мавсум чемпионатдаги 23 ўйинда битта гол ва 3та ассист қайд этганди. У Мадрид клубига 2021 йил «Бавария»дан эркин агент сифатида келиб қўшилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар