30.08.2023 15:42
4267
Теглар
Ўзбекистон олимпия жамоасининг Осиё кубоги U23 саралаш ўйинлари вақти маълум

Темур Кападзе мураббийлигидаги Ўзбекистон олимпия жамоаси 6-12 сентябрь кунлари Тошкентда Осиё кубоги U23 саралаш баҳсларини ўтказади.

Ўзбекистон пойтахти мезбонлик қиладиган саралаш доирасидаги учрашувларда Афғонистон, Ҳонгконг ва Эрон U23 жамоаларига қарши баҳс олиб борилади.

ЎФА хабарига кўра, ушбу беллашувларнинг барчаси «Жар» стадионида бўлиб ўтади. 

Осиё кубоги U23 саралаш босқичи. 
6 сентябрь

Ўзбекистон - Афғонистон 

9 сентябрь
Ҳонгконг - Ўзбекистон 

12 сентябрь
Ўзбекистон – Эрон. 

Маълумот учун, Темур Кападзе бошчилигидаги жамоамизнинг учала ўйини ҳам 19:00да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар