30.08.2023 17:33
1144
Варан «Арсенал»га қарши ўйнамайди

«Манчестер Юнайтед» яна бир ҳимоячисини бир неча ҳафтага йўқотди.

Клуб расмий сайти хабарига кўра, Рафаэль Варан жароҳат олиб сафдан чиққан. Франциялик ҳимоячи «Арсенал»га қарши якшанба кунги баҳсда «Манчестер Юнайтед»га ёрдам бера олмайди. 

Варан АПЛ 3-тури доирасида «Ноттингҳем Форест» (3:2) билан баҳсда жароҳат олган ва 2-таймда майдонга тушмаганди.

Қайд этилишича, Варан бир неча ҳафтага сафдан чиққани тахмин қилинмоқда.

Аввалроқ, «МЮ» Люк Шоу ва Тайрелл Маласия сингари ҳимоячилар ҳам жароҳат сабабли сафдан чиққанини маълум қилганди. 

Маълумот учун, «Арсенал» - «МЮ» ўйини 3 сентябрь, якшанба куни соат 20:30да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар