30.08.2023 18:31
1080
«Тоттенҳэм» Фатини ижарага олмоқчи. «Барса» билан музокарага киришилган

«Барселона» ҳужумчиси Ансу Фати Ла Лигадан Англия Премьер-лигасига кўчиб ўтиши мумкин.

Инсайдер Фабрицио Романога кўра, «Тоттенҳэм» клуби испаниялик ҳужумчини ижарага олишни режалаштирган. Лондон клуби бу борада Каталония жамоаси раҳбарияти билан музокарага киришган. 

Қайд этилишича, «Тоттенҳэм» трансфер ойнаси якунига қадар Фатини 2024 йилнинг июнигача ижарага олиш масаласини ҳал қилмоқчи. «Барса» Фатини ижарага беришга тайёр, фақатгина «Тоттенҳэм» футболчининг маошини тўлиқ ўз бўйнига олишини истамоқда. 

20 ёшли форвард жорий мавсум Ла Лигада 3 ўйинда майдонга тушиб, ҳозирча самарадорлик кўрсатмаган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар