30.08.2023 21:38
4987
Теглар
Россия кубоги. ЦСКА «Сочи»ни пенальтилар сериясида мағлуб этди, Файзуллаев илк марта асосий таркибда тушди

Россия кубоги 3-тури доирасида ЦСКА Сочида меҳмон бўлди.

«Сочи»га қарши ўйинда «армиячилар» сафида Аббосбек Файзуллаев илк марта асосий таркибда ўйнади. Учрашувда ҳисоб очилмади – 0:0. Ўйиндан кейин пенальтилар серияси ўтказилди ва унда меҳмонлар 5:4 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Шу куни ўзбекистонлик футболчи 70 дақиқа тўп суриб, ўрнини Чаловга бўшатиб берди.

Россия кубоги. 3-тур
«Сочи» - ЦСКА – 0:0

Пенальтилар серияси: 4:5
ЦСКА: Акинфеев, Гайич, Лукин, Роша, Агапов, Рядно, Мендес, Кисляк, Файзуллаев (Чалов, 70), Давила, Гайч (Заболотний, 46).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар