30.08.2023 17:04
2656
Теглар
«Реал» трансфер ойнасидаги ишини якунлаган – АS

Мадриднинг «Реал» клуби ёзги трансфер ойнасининг сўнгги кунларида харидлар амалга оширмайди.

АS нашрининг ёзишича, бош мураббий Карло Анчелотти ва клуб президенти Флорентино Перес жамоанинг ҳозирги таркибига ишонч билдиришга қарор қилган. 

Қайд этилишича, янги футболчилар билан шартнома имзоламаслик сабабларидан бири трансфер бозорида клуб сафини кучайтира оладиган ўйинчиларнинг йўқлиги билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Маълумот учун, «қироллик клуби»нинг ушбу ёзги энг йирик трансфери Жуд Беллингҳем бўлди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар