30.08.2023 17:03
968
Теглар
Павар «Интер» билан 5 йиллик шартнома имзолайди

«Бавария» ҳимоячиси Бенжамен Павар фаолиятини Италия А Сериясида давом эттиради.

Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, франциялик ҳимоячи ва миланликлар ўртасида 2028 йилга қадар шартнома имзоланади. «Интер» Мюнхен клубига 27 ёшли футболчининг трансфери учун 30+2 миллион евро тўлайди.

Аввалроқ, Паварга «МЮ» қизиқиш билдираётгани, Мюнхен клуби ҳимоячи учун 40 миллион евро сўраётгани хабар қилинганди. Аммо манчестерликлар Магуайрни «Вест Ҳэм»га сота олмагач, Бенжамен трансферидан воз кечишди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар