30.08.2023 18:57
879
Матеус Нунес «Манчестер Сити»га ўтади – Романо

«Манчестер Сити» клуби ёзги трансфер ойнасида навбатдаги трансферини амалга оширди.

Инсайдер Фабрицио Романога кўра, «шаҳарликлар» Матеус Нунес трансфери бўйича «Вулверҳэмптон» билан келишувга эришган. Португалиялик яримҳимоячи тез орада Манчестер клуби аъзосига айланади. 

Қайд этилишича, келишув доирасида «Сити»нинг 21 ёшли яримҳимоячиси Томми Дойл «Вулверҳэмптон»га ўтиши белгиланган.

Маълумот учун, 25 ёшли Нунес ўтган мавсум «бўрилар» сафида АПЛда 34 ўйинда майдонга тушиб, битта гол ва ассистга муаллифлик қилган.

Аввалроқ, «Сити» яна бир яримҳимоячи Жереми Доку билан шартнома имзолаганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар