30.08.2023 13:35
3986
Левандовски: «Барса»га ҳужумкор ўйинчилар етишмаяпти, мени қўллаб-қувватловчи йўқ»

Роберт Левандовски «Барселона»нинг ҳужумдаги ўйинидан норози.

«Биз «Барса»миз. Биздан нафақат ғалабаларни, балки яхши ҳужумкор футбол ҳам кутишади. Сўнгги пайтларда ҳамма нарса кўнгилдагидек бўлмади, шунинг учун ўйинларда кўпроқ имкониятлар яратишга ҳаракат қилдик. Ферран Торрес ёки Ансу Фати майдонга тушганда — икки ҳужумкор ўйинчи билан кўпроқ имконият яратамиз. Баъзида етарлича ҳужумкор ўйинчилар билан ўйнай олмаяпмиз, мени қўллаб-қувватловчи йўқ ва шунинг учун жамоа учун энг яхши ечимни қидиряпман.

Ўйлайманки, танамни билганим ва тажрибам туфайли нафақат ўзим, балки жамоам учун ҳам энг яхши ечим топаман. Тушундимки, баъзида икки ҳимоячи ўртасида бўлиб қолсам, уларга осонроқ бўлади. Гол уриш учун кўп имкониятларга эга эмасман. Охирги икки ўйинда кўп имкониятларга эга бўлмадим, чунки тўпни тез-тез эгалламадим, шунинг учун баъзида вазиятларни ўзим яратишимга тўғри келди.

Ўз даражамни сақлаб қолишим керак. Ҳар бир ўйинда яхшироқ бўламан. Ҳар мавсум ҳар хил ва бу мавсум жуда узоқ. Бизда яна кўп ўйинлар бор ва, менимча, қандай бошлаш эмас, балки, қандай якунлаш муҳим», — деди каталонияликлар ҳужумчиси Eleven Sports нашрига.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар