30.08.2023 13:30
1457
Футзал. БМБ — Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби (фоторепортаж) 

 29 август куни «Юнусобод» спорт мажмуасида футзал бўйича Ўзбекистон Суперкубоги бўлиб ўтди. 

Унда мамлакатнинг амалдаги чемпиони БМБ клуби ОКМКни катта қийинчилик билан 4:3 ҳисобида мағлуб этди. 

Асосий вақтда Олмалиқ клуби 0:3ни 3:3га айлантириб, ирода кўрсатди. Аммо Даврон Чориев қўшимча бўлимларда ҳал қилувучи голни уриб, БМБга навбатдаги совринни келтирди. 

Футзал. Ўзбекистон Суперкубоги
БМБ — ОКМК 4:3
29 август. Юнусобод спорт мажмуаси
Голлар: Хайрулла Солиҳов (2, автогол), Акбар Усмонов (8), Дилмурод Шавкатов (10) Даврон Чориев (43) — 3:1– Равшан Исматуллаев (11), Абдулла Солиҳов (29, 30).
БМБ — Элибоев, Саъдиев, Усмонов, Оливейра, Диас, Фозилов, Элмуродов, Одилов, Шавкатов, Чориев, Аҳаджонов, Тохиров, Энрике, Нарзуллаев.
ОКМК — Ўлмасбеков, Х.Солиҳов, А.Солиҳов, Валижонов, Исматуллаев, Миаралиев, Ғаниев, Абдувалиев, Абдурахмонов, Ибрагимов, М.Абдукаримов, Қодиров, Т.Абдукаримов.

Тенгма-тенг курашлар остида кечган тўқнашувдан олинган фотосуратларни томоша қилинг. 


Ҳасан Юсупов олган суратлар

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар