30.08.2023 11:39
2321
Теглар
Думфрис: «Индзаги жуда кўп гапиради, баъзида қулоқ солмайман. Танаффусдан сўнг қарши томонга ўтганимда хурсанд бўламан» 

«Интер» ҳимоячиси Дензел Думфрис бош мураббий Симоне Индзаги қўл остида ишлаш ҳақида гапирди.

«Мураббий ҳар доим ўйин пайтида жуда стрессда бўлади. У кўп гапиради — баъзида қулоқ солмайман, чунки гаплари жуда кўп! Уни биламан — мени ҳужумга ундайди, бу менга ёқади. Танаффусдан кейин томонларни алмаштирганимизда, жуда хурсанд бўламан (Индзагидан узоқда бўлади). 

Скудетто —  бизнинг асосий мақсадимиз. Ўтган йили Чемпионлар Лигасида ажойиб мавсум ўтказдик, аммо бу йил скудеттони ва иккинчи юлдузни қўлга киритишимиз керак. Шубҳасиз, ҳамма биздан буни кутмоқда, шунинг учун бу жуда муҳим», — деди нидерландиялик футболчи DAZN эфирида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар