29.08.2023 14:02
3781
Теглар
Ўзбекистон ва АҚШ миллий жамоалари ўйини ҳакамлари маълум бўлди

Ўзбекистон миллий жамоасининг АҚШга қарши учрашувини бошқариб борадиган ҳакамлар бригадаси маълум қилинди.

Сентябрь ойидаги ФИФА кунларида миллий жамоамиз Америкада йиғин ўтказган ҳолда мезбон АҚШ ва Мексика миллий жамоасига қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказади.

9 сентябрь санасида бўлиб ўтадиган АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги учрашувида Ҳондурас ва Пуэрто-Рико мамлакатидан таклиф этилган ҳакамлар ишлайди. Учрашувни бош ҳакам сифатида ҳондураслик Нелсон Салгадо бошқариб боради. Унга қанотларда Лимануэл Сола ва Жаиро Моралес (Пуэрто-Рико) ёрдам беради. Захира ҳаками вазифаси эса Мелвин Матаморосга (Ҳондурас) топширилган. 

Эслатиб ўтамиз, мазкур учрашув «Сити Парк» стадионида бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар