29.08.2023 21:49
7218
Суперлига. Пенальтилар, четлатиш ва 5та гол кузатилган ўйинда «Пахтакор» «Қизилқум»ни мағлуб этди

Суперлига 18-тури доирасида Навоийда бўлиб ўтган учрашув якунига етди.

«Пахтакор» сафарда «Қизилқум»га қарши тўп суриб, муҳим ғалабага эришди. Мезбонлардан Кенжабоев ва Шулая пенальтидан иккита гол киритган бўлса, меҳмонлардан Холматов, Ҳамробеков ва Собирхўжаевнинг голи Максим Шацких жамоасига ғалаба келтирди – 3:2. Ўйин якунида меҳмонлар ҳимоячиси Азмиддинов пенальтига сабаб бўлиб, қўли билан ўйнагани учун майдондан четлатилди.

Шу тариқа, «Пахтакор» очколари сонини 38тага етказди. «Қизилқум» 11 очко билан сўнгги ўринда қолди.

Суперлига. 18-тур
Қизилқум – Пахтакор – 2:3

Ҳакам: Рустам Чориев 
Голлар: Ислом Кенжабоев 42 пенальти, Акаки Шулая 90+7 пенальти – Диёр Холматов 14, Одил Ҳамробеков 25, Сардор Собирхўжаев 78.
«Қизилқум»: 35.Жавоҳир Илёсов, 6.Мурод Раҳматов (79.Диёрбек Раҳматиллоев, 76), 10.Ислом Кенжабоев, 11.Акаки Шулая, 13.Николай Тарасов, 23.Шерали Жўраев (4.Илҳомжон Ваҳобов, 46), 25.Азизбек Усмонов, 30.Исломжон Тошпўлатов (7.Даврон Анваров, 56), 44.Жўрабек Маннонов, 77.Георги Кухианидзе, 92.Марко Симоновски (17.Муҳаммадали Ғиёсов, 56).
«Пахтакор»: 35.Санжар Қувватов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 7.Одил Ҳамробеков, 8.Азизбек Турғунбоев (9.Михал Кухарчик, 84), 10.Драган Черан (2.Беҳруз Асқаров, 46), 17.Достонбек Ҳамдамов, 19.Пшемислав Банашак, 27.Сардор Собирхўжаев (40.Кими Мерк, 84), 28.Диёр Холматов, 30.Мэтю Стинворден (88.Шаҳзод Азмиддинов, 69), 34.Фаррух Сайфиев.
Четлатиш: Ш.Азмиддинов, 90+6.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар