29.08.2023 22:25
4105
Теглар
Россия кубоги. «Рубин» «Урал»ни мағлуб этди, Рустам Ашурматовдан гол

Россия кубоги 3-тури доирасида «Рубин» «Урал»ни қабул қилди.

Учрашувнинг 10-дақиқасида мезбонларнинг ўзбекистонлик ҳимоячиси Рустам Ашурматов ҳисобни очган бўлса, кўп ўтмай Тесленко иккинчи голни киритди. Каштанов эса ҳисобни қисқартирди – 2:1.

Шу тариқа, Қозон клуби сўнгги 3 ўйинда 2 ғалаба ва бир дуранг қайд этди. Рашид Раҳимов шогирдлари В гуруҳида 3 ўйинда 3 очко тўплаб, тўплар нисбатига кўра «Урал»дан кейинги 3-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа 4-турда «Ростов» меҳмони бўлади.

Россия кубоги. 3-тур
Рубин – Урал 2:1

Голлар: 1:0 – 10 Рустам Ашурматов, 2:0 – 30 Тесленко, 2:1 – 35 Каштанов.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар