29.08.2023 12:07
2372
Роналдиньога тегишли компания молиявий қаллобликда гумон қилинмоқда. Унинг Қирғизистонга келиши сўроқ остида

Роналдиньонинг Қирғизистонда ўтказиладиган Марказий Осиё юлдузлари ва «Барселона» афсоналари ўртасидаги ўртоқлик ўйинига келиши сўроқ остида.

Бразилиялик афсонавий собиқ футболчига тегишли 18K компанияси молиявий пирамида яратган. Компания криптавалюталар билан операциялар давомида мижозларга кунига 2 фоизгача даромад олишни ваъда қилган. 

Роналдиньо кўрсатма бериш учун судга чақирилган бўлса-да, у икки марта ҳам чақирувни рад этган. Оқибатда полиция собиқ футболчининг паспортини олиб қўйиш учун унинг уйига борган, аммо у бўлмаган. Ҳозирда терговчилар суддан тергов жараёнида бразилиялик собиқ футболчининг мамлакатни тарк этишини тақиқлашни сўраган. Энди Роналдиньонинг ўзи паспорт билант судга бориши керак бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Роналдиньо 30 август куни Қирғизистонда бўлиб ўтадиган Марказий Осиё ва «Барса» афсоналари ўртасидаги футбол-шоуга етиб келиши керак эди. Аммо бу ҳозирча сўроқ остида қолмоқда. 

Шунга қарамай, «Барселона» президенти Жоан Лапорта сешанба куни Қирғизистонга келиб, Роналдиньо ҳам ташриф буюришини маълум қилган. Лапортани 

Аввалроқ, Карлес Пуйоль душанба куни Қирғизистонга етиб келгани хабар қилинганди. Ўйинни Равшан Эрматов бошқаради, учрашувга Миржалол Қосимов ҳам таклиф этилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар