29.08.2023 17:49
1250
Теглар
Онана Камерун миллий жамоасига қайтишга рози бўлди

«Манчестер Юнайтед» дарвозабони Андре Онана халқаро фаолиятини тиклашга қарор қилди.

Камерунлик голкипер мамлакати миллий жамоасига қайтишга қарор қилган. 27 ёшли дарвозабон Камеруннинг Африка Миллатлар кубоги саралаши доирасидаги Бурундига қарши ўйини учун миллий жамоа қайдномасидан жой олди. 

Эслатиб ўтмиз, ўтган йил Қатардаги ЖЧ-2022 вақтида камерунликлар устози Ригобер Сонг ва Онана ўртасида ўйин услуби масаласида келишмовчилик юз бериб, дарвозабон миллий жамоадаги фаолиятини якунлаганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар