29.08.2023 09:12
921
Нойер 2022 йилда олган жароҳатидан тикланиб, «Бавария» машғулотларига қайтди

«Бавария» дарвозабони Мануэль Нойер жамоасининг умумий гуруҳ машғулотларига қўшилди.

Мюнхен клуби расмий сайти хабарига кўра, германиялик дарвозабон 2022 йилнинг декабрь ойида олган жароҳатидан кейин илк марта умумжамоавий машғулотларга киришган. 

37 ёшли дарвозабон «Аугсбург»га қарши ўйинда майдонга тушмаган ўйинчилар билан бирга шуғулланган. 

Эслатиб ўтамиз, Мануэль қишки таътилда тоғда чанғидан йиқилиб, оёғини синдириб олганди. У 2011 йилдан буён мюнхенликлар шарафини ҳимоя қилмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар