«МЮ» Кукурельяни ижарага олиш бўйича «Челси» билан музокарага киришди
«Манчестер Юнайтед» Марк Кукурелья бўйича «Челси»га таклиф билан чиқди.
The Athletic хабарига кўра, манчестерликлар Кукурельяни ижарага олиш бўйича музокарага киришган. Клуб бош мураббийи Эрик тен Ҳаг жароҳат олиб сафдан чиққан Люк Шоу ўрнини вақтинчалик испаниялик ҳимоячи билан тўлдирмоқчи. Ҳозирда чап қанотда Шоудан ташқари Тайлерл Маласия ҳам жароҳат олган.
Фабрицио Романо хабарига кўра, «МЮ» футболчининг ўзи билан келишувга эришиб бўлган.
Кукурелья 2022 йил «Брайтон»дан 62 миллион фунтга сотиб олинганди. У ўтган мавсум 24 ўйинда 2та ассист қайд этган.
Аввалроқ, «МЮ» «Лион» ҳимоячиси Тальяфикога қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар қилинганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар