29.08.2023 19:21
1360
«Милан» Торемий учун 25 миллион евро тўлашга тайёр. «Порту» талабини пасайтирмаяпти

«Порту» ва Эрон миллий жамоаси ҳужумчиси Маҳди Торемий фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин.

Инсайдер Фабрицио Романога кўра, «Милан» эронлик 31 ёшли ҳужумчи трансфери бўйича музокарани давом эттирмоқда. Маҳдининг ўзи миланликлар билан оғзаки келишувга эришиб бўлган, клуб раҳбарияти эса Торемий учун «Порту»га 25 миллион евро тўлашга тайёр. 

Қайд этилишича, италияликлар таклифни ортиқ оширмоқчи эмас. «Порту» эса ҳужумчисини 30 миллион евродан камга сотишни истамаяпти. Португал клуби трансфер ойнасининг сўнгги кунларида бир қарорга келиши кутилмоқда. 

Аввалроқ, «Милан» раҳбарияти 20 млн евро таклиф қилаётгани хабар қилинганди. 

Маълумот учун, Эрон миллий жамоаси форварди ўтган мавсум «Порту» сафида чемпионатда 33 ўйинда 22та гол ва 7та ассист, ЕЧЛда эса 7 ўйинда 5та голга муаллифлик қилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар