29.08.2023 08:41
3863
Карим Бензема жароҳат олди

«Ал-Иттиҳод» жамоаси ҳужумчиси Карим Бензема «Ал-Ваҳда»га қарши ўйинда жароҳат олди.

Саудия Арабистони чемпионати 4-тури доирасида сафарда кечган «Ал-Ваҳда»га қарши учрашувнинг 42-дақиқасида Жидда клубининг франциялик форварди жароҳат олиб, майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Унинг ўрнига захирадан Жота майдонга туширилди.

«Ал-Иттиҳод»нинг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан тугаган баҳсдан (3:0) кейин бош мураббий Нуну Эшпириту Санту Каримнинг жароҳати жиддий эмаслигига умид қилишини, тиббий текширувдан кейин ташхис қўйилишини билдирган.

Маълумот учун, 35 ёшли форвард жорий мавсум Саудия Про лигасида 4 ўйинда битта гол ва 2та ассист қайд этган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар