29.08.2023 08:55
800
Балогун «Арсенала»дан «Монако»га ўтмоқда. Трансфер – 45 миллион евро

«Арсенал» ҳужумчиси Фоларин Балогун «Монако»га ўтиши кутилмоқда.

RMC Sport журналисти Фабрис Хокинс хабарига кўра, 22 ёшли футболчи сешанба куни Францияга етиб бориб, тиббий кўрикдан ўтади. Монаколиклар АҚШ миллий жамоаси форварди учун Лондон клубига 45 миллион евро тўлайди.

Аввалроқ, «Арсенал» бу борада «Челси»нинг таклифини рад этгани хабар қилинганди. 

Маълумот учун, Балогун ўтган мавсумни «Реймс»да ижара асосида ўтказиб, Франция чемпионатидаги 37 ўйинда 21та голга муаллифлик қилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар