28.08.2023 23:20
2541
Теглар
Азарга Франциянинг 3 клубидан таклиф бўлди, аммо футболчи фаолиятини якунлаш ҳақида ўйламоқда

Эден Азар фаолиятини якунлаш ҳақида ўйламоқда.

Foot Mercato хабарига кўра, 32 ёшли яримҳимоячининг агенти билан ёзда француз клублари, жумладан, «Ницца», «Марсель» ва «Лилль» боғланган, бироқ улар келишувга эриша олмаган.

Таъкидланишича, бельгиялик футболчи ҳали ҳам фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаяпти, бироқ унга яқин одамлар уни ишонтиришга ҳаракат қилишмоқда.

Бир неча кун олдин вингернинг вакилларидан бири Туркиянинг топ-клуби билан гаплашган. 

Азар «Реал»дан кетганидан берин эркин агент саналади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар