27.08.2023 09:41
1846
«МЮ» Кукурельяни ижарага олмоқчи

«Манчестер Юнайтед» жароҳат олган Люк Шоу ўрнига Марк Кукурельяни жалб қилиши мумкин. 

Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, манкунианликлар испаниялик ҳимоячининг эҳтимолий ижарасига ойдинлик киритиш мақсадида «Челси» билан боғланишган. Улар ҳозирча ҳеч қандай таклиф билдиришмаган.

Қайд этилишича, «МЮ»да чап қанот ҳимояси учун яна икки вариант бор. Клуб арзон футболчиларни кўриб чиқмоқда.

Кукурелья «Челси»га 2022 йил ёзида «Брайтон»дан 62 млн фунт эвазига ўтганди. Ўтган мавсумда у АПЛда 24 ўйин ўтказди ва 2та голли узатмани амалга оширди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар