27.08.2023 08:39
3805
Теглар
Манба: Салоҳ «Ливерпуль» раҳбариятига «Ал Иттиҳод»га ўтмоқчилигини айтди

Муҳаммад Салоҳ Саудия Арабистони чемпионатида ўйнашни истамоқда.

Журналист Руди Галеттининг хабар беришича, вингер «Ливерпуль» раҳбариятига «Ал Иттиҳод»га ўтиш истаги ҳақида айтган.

КSA Sport'нинг маълум қилишича, 31 ёшли мисрлик 27 август кунги «Ньюкасл» билан ўйиндан сўнг Саудияга учади ва тиббий кўрикдан ўтади. 

«Ал Иттиҳод» мерсисайдликларга 100 млн доллар таклиф қилган. Шунингдек, 28 августгача муддат берилган. 

Аввалроқ «қизиллар» бош мураббийи Юрген Клопп Салоҳ сотилмаслигини айтганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар