27.08.2023 15:22
1713
Гундўған: «Гвардиола — сўнгги 10 йилда мураббийлар орасидаги асосий новатор. «Сити»да ўйин жиҳатидан иккита бир хил мавсумни кўрмайсиз»

«Барселона» яримҳимоячиси Илкай Гундўған собиқ устози, «Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиолани мақтади. 

«Пеп билан «Сити»да бирга ўтказган йилларимизга қарасангиз, биз бир хил ўйнаган икки мавсум бўлмаганини кўрасиз. Баъзи деталлар ҳар доим ўзгарган.

Бир неча йил давомида бир хил ўйнашга уриниш маълум хавфларни келтириб чиқаради. Менимча, мураббийнинг бу кичик ўзгаришлари ҳамманинг яхши формада бўлишига олиб келади. Шунинг учун Пеп сўнгги 10 йил давомида мураббийлар орасида асосий новатор (янгилик кашф этувчи) бўлса керак», — дейди германиялик футболчи «шаҳарликлар» матбуот хизматига берган интервьюсида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар