27.08.2023 08:18
1747
Баҳодир Жалолов 13-жангида ҳам нокаут билан ғалаба қозонди

Баҳодир Жалолов (13-0, 13 КО) профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказди. 

Теннесси штатининг Тулса шаҳрида ташкиллаштирилган беллашувда унга нигериялик Онорёде Эвариеме (20-3, 19 КО) рақиб бўлди.

8 раундга мўлжалланган жангда Жалолов рақибини 1-раунддаёқ нокаутга учратди. 

Шу тариқа ўзбекистонлик 29 ёшли боксчи профессионал боксдаги ғалабали сериясини 13 жангга етказди. У барча жангларида муддатидан аввал ғалаба қозонган.

Жалолов бунгача сўнгги жангини 2022 йил 27 ноябрда ўтказиб, унда америкалик Кёртис Ҳарперни нокаутга учратганди

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар