26.08.2023 01:19
5177
Теглар
Саудия Про лигаси. Роналдунинг ҳет-триги ва Маненинг дубли «Ан Наср»га мавсумдаги илк ғалабани келтирди

Саудия чемпионатининг 3-турига келиб «Ан Наср» (3, 11-ўрин) мавсумдаги илк ғалабасига эришди. «Ал Фотиҳ»га (4, 8-ўрин) қарши ўйинда Роналдунинг ҳет-триги ва Маненинг дубли Риёд жамоасига 3 очко келтирди.

Тур доирасида «Аш Шабоб» (2, 13-ўрин) «Дамак» (2, 14-ўрин) билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди. 

Саудия Про лигаси. 3-тур. 25 август
Ал Фотиҳ — Ан Наср 0:5
Голлар
: Мане (27, 81), Роналду (38, 55, 90+6). 
Ал Фотиҳ – Ринне, Зубайди (Баттиа, 46), Денайер (Ал Ҳарби, 46), Ал Авжами, Ал Юсуф, Петрос (Aл Ҳасан, 60), Селараян, Тельо, Бендебка (Ал Фуҳаид, 60), Батна (Ал Масъуд, 86), Ал Брейкан. 
Ан Наср – Ал Ақиди, Ал Ғанам, Лапорт, Ал Фатиль, Конан, Брозович (Ал Нажи, 75), Отавио (Ас Сулайҳи, 90), Ал Ҳайбари, Ал Ғаннам (Бушаль, 86), Мане (Яҳё, 86), Ғариб, Роналду.

Аш Шабоб — Дамак 1:1
Голлар:
Ал Муваллад (90) — Н'Куду (71). 

Ат Таъавун — Абҳа 1:0
Гол:
Матеуш (86). 

Ал Файҳа — Ал Ҳазм 0:0

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар