26.08.2023 12:43
578
«Олимпик» «Турон»ни мағлуб этиб, 8 ўйинлик ғалабасиз сериясига чек қўйган ўйиндан фотожамланма 

25 август куни «Олимпик» ва «Турон» ўртасидаги беллашув Ўзбекистон чемпионати 18-турини бошлаб берди. Тошкентда ўтган ўйиннинг биринчи бўлимида Темур Мамасидиқов, 2-бўлимда Алишер Одиловнинг киритган тўплари мезбонларга ғалаба келтирди – 2:0. 

Шу тариқа Темур Кападзе жамоаси Суперлигадаги 8 ўйинлик ғалабасиз сериясига чек қўйиб, 20 очко билан 9-ўринга кўтарилди. Яйпан клуби эса 12 очко билан 12-поғонада бормоқда.

Tribuna.uz фотомухбири Ҳасан Юсупов «Жар» стадионида ўтган баҳсдан фотожамланма тайёрлади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар