26.08.2023 17:03
3094
Клопп «Ньюкасл» ҳақида: «Жуда ақлли трансферларга қўл уришди. Ҳамма уларни «Челси»дек ишлайди деб ўйлаганди»

Юрген Клопп «Ньюкасл» клуби саудиялик инвесторлар қўл остига ўтган бўлса-да, ақлли трансферларга қўл ураётгани учун мақтади. 

«Ньюкасл» Саудия Арабистонидан келган инвесторларнинг маблағи эвазига ўсишини кутгандим. Аммо улар ҳозиргача ақлбовар қилмайдиган трансферларга қўл уришмади, аксинча жуда ақлли, пухта ўйланган трансферларни амалга оширишди. Менимча, кўпчилик бу клуб ҳам трансфер бозорида «Челси» услубида ишлайди, деб ўйлаганди.

«Ньюкасл» олти нафар фантастик ўйинчиларни ўз сафига қўшиб олди. Мисол учун, Исак, Ботман, Бруно Гимараэс, Уиллок, Тонали ва Барнс. Бу жуда яхши танлов», - дейди «Ливерпул» бош мураббийи.

Маълумот учун, «Ливерпул» эртага, 27 август куни сафарда «Ньюкасл» меҳмони бўлади. Ўйин соат 20:30да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар