26.08.2023 13:10
2105
«Арсенал» ҳужумчиси «Монако»га ўтмоқда

Фоларин Балогун «Монако»га кўчиб ўтишга яқин. 

Фабрицио Романонинг хабар беришича, «Арсенал» ва «Монако» 22 ёшли ҳужумчининг трансфери борасида келишувга эришган. 5 йиллик шартнома имзоланиши кутилмоқда. Футболчи Франция клубига бонуслар билан 45 млн еврога тушади. 

Аввалроқ «Челси» ҳам америкаликка қизиққан, бироқ Лондон клуби ҳамшаҳари сўраган суммани жуда кўп деб ҳисоблаганди. 

Балогун аввалги мавсумни «Реймс»да ижарада ўтказиб, Франция чемпионатида 37 ўйинда 21та гол урган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар