«Ал-Аҳли» Вейга трансферини эълон қилди
«Сельта» яримҳимоячиси Габриэль Вейга фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради.
«Ал-Аҳли» клуби испаниялик 21 ёшли хавбек билан шартнома имзоланганини расман эълон қилди.
Аввалроқ, Вейгага «Барселона», «Манчестер Сити», «ПСЖ», «Наполи» «Ливерпуль» ва «Челси» қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар қилинганди.
Габриэль ўтган мавсум Ла Лигадаги 36 ўйинда 11та гол ва 3та ассистга муаллифлик қилганди.
Эслатиб ўтамиз, Жидда клуби бунгача Риёд Маҳрез, Роберто Фирмино, Аллан Сен-Максимен, Франк Кесси ва Эдуар Менди билан шартнома имзолаганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар