25.08.2023 10:37
2719
Теглар
Токо-Экамби Саудия клубига ўтди

«Лион» ҳужумчиси Карл Токо-Экамби фаолиятини Саудия Арабистони чемпионатида давом эттиради. 

Француз клуби Камерун миллий жамоаси аъзоси 1,5 млн евро эвазига «Абҳа»га ўтганини эълон қилди. Шунингдек, 500 минг евро бонуслар кўзда тутилган. 

30 ёшли форвард «Лион»да 114 ўйинда 38та гол урган.

«Абҳа» Саудия Про лигасида 2та турда 3 очко тўплади. Жамоа сафида Киприан Тэтэрушану, Гжегож Криховьяк каби Европа футболига таниш ўйинчилар бор.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар