25.08.2023 22:02
3660
Теглар
РПЛ. ЦСКА сафарда дуранг қайд этди, Аббосбек Файзуллаев захирадан майдонга тушди

Россия Премьер-лигаси 6-тури доирасида ЦСКА Оренбургда меҳмон бўлди.

Ўйинда ҳисоб москваликлар томонидан 49-дақиқада очилган бўлса, мезбонлар 70-дақиқада фарқни тенглаштиришди – 1:1. Шу куни ЦСКА сафида Аббосбек Файзуллаев 80-дақиқада захирадан майдонга тушди.

Маълумот учун, Аббосбек ўтган турда «Динамо»га қарши ўйинда (1:2) захирадан майдонга тушиб, 3 дақиқа ҳаракат қилганди. ЦСКА 6-турдан кейин 10 очко билан 5-ўринда бормоқда.

РПЛ. 6-тур

Оренбург – ЦСКА 1:1

Голлар: 0:1 – 49 Мойзес, 1:1 – 70 Вера.

Оренбург – Сысуев, Адамов, Гойкович, Перес, Сидоров, Вера, Флорентин (Марин, 19), Башич, Ковалев (Оганесян, 64), Мансилья, Обухов (Куэро, 65).

ЦСКА – Тороп, Набабкин, Мойзес, Виллиан Роша, Глебов (Гайич, 63), Обляков (Агапов, 80), Здьелар, Кучаев (Мендес, 90), Мухин (Давила, 63), Заболотний, Чалов (Аббосбек Файзуллаев, 80).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар