25.08.2023 21:00
1815
Теглар
Про лига. «Қўқон-1912» 90+2-дақиқадаги гол эвазига Намангандан 3 очко билан қайтди, «Юниред»дан йирик ғалаба

Про лига 15-тури доирасидаги икки учрашув якунига етди.

«Қўқон-1912» жамоаси Наманганда «Навбаҳор-Фарм» клубига қарши майдонга тушди. Учрашувнинг 90+2-дақиқасида Бобур Собировнинг голи қўқонликларга муҳим ғалабани келтирди. 

Самарқандда эса «Юниред» «Ғиждувон»ни йирик ҳисобда мағлуб этди – 5:2. Шу куни мезбонлар сафида Асомиддин Маматов ва Ислом Шарипов дубль қайд этди.

Шу тариқа, «Қўқон-1912» 29 очко билан 3-ўринда бормоқда. «Юниред» 16 очко билан 6-ўринга кўтарилди. «Навбаҳор-Фарм» ва «Ғиждувон» 9 очко билан сўнгги ўринларда бормоқда.

Про лига | 15-тур.

НАВБАҲОР-ФАРМ – ҚЎҚОН-1912 – 0:1
Гол: Бобур Собиров, 90+2 (0:1).

ЮНИРEД – ҒИЖДУВОН – 6:2
Голлар: Асомиддин Маматов, 25 (1:0), Ислом Шарипов, 30 (2:0), Асомиддин Маматов, 45 (3:0), Шавкат Раҳматов, 58 (3:1), Ислом Шарипов, 59 (4:1), Фахриддин Олимов, 75 (5:1), Ислом Бойсариев, 82 (5:2), Муҳриддин Мусурмонов 83 (6:2).
Четлатиш: Шавкат Раҳматов, 83 (Ғиждувон).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар