25.08.2023 18:52
952
Муҳаммад Қуддус «Вест Ҳэм» футболчисига айланди – Романо

«Аякс» яримҳимоячиси Муҳаммад Қуддус фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттиради.

Инсайдер Фабрицио Романога кўра, ганалик 23 ёшли вингер 45 миллион евро эвазига «Вест Ҳэм»га кўчиб ўтмоқда. Қуддус Лондон клуби билан 5 йиллик шартнома имзолайди.

Қайд этилишича, келишув ҳақида яқин 48 соат ичида эълон қилинади.

Қуддус ўтган мавсумда Нидерландия чемпионатида 30 ўйинда 11та гол ва 3та ассист қайд этган. У куни кеча Европа лигаси саралаш баҳси доирасидаги «Лудогорец»га қарши баҳсда (4:1) ҳет-трик қайд этганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар