25.08.2023 18:40
883
Теглар
Лукаку «Рома»га ўтишга яқин. Моуриньо ҳужумчи билан гаплашган

«Челси» ҳужумчиси Ромелу Лукаку янги мавсумни ҳам Италия А Сериясида ўтказиши кутилмоқда.

Журналист Николо Скира хабарига кўра, Рим клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо Лукаку билан гаплашган ва футболчи «Рома»га ўтишга рози бўлган.

Инсайдер Фабрицио Романога кўра, Рим клуби раҳбарияти «Челси» ва «Лутон Таун» учрашувидан кейин Лондонда «Челси» раҳбарияти билан учрашиб, музокара ўтказади. Лукукунинг ўзи римликлар билан шартнома бўйича келишувга эришган. 

Аввалроқ, «Челси» Лукукуни ижарага беришга ҳам тайёрлиги ҳақида хабар қилинганди. Сабаби бельгиялик ҳужумчининг «Интер» ва «Ювентус» билан келишуви амалга ошмагач, клуб унга харидор топа олмаяпти. 

Маълумот учун, Лукуку ўтган мавсум миланликлар сафида жами 37 ўйинда 14та голга муаллифлик қилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар