Бутун республика бўйлаб минглаб ўғил-қизларни бирлаштирган, «Соғлом ёшлар – Янги Ўзбекистон келажаги» шиори остида ўтказилаётган футбол ва мини-футбол бўйича Давлат хавфсизлик хизмати кубоги ҳал қилувчи паллага келди. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри босқичларида ғолиб бўлган хаваскор жамоалар ҳозир пойтахтда жам бўлишган.
Бу галги воқеликнинг энг муҳим янгилиги: ДХХ кубоги учун қизлар ўртасида ҳам мини-футбол беллашувлари ўтказилмоқда.
Мусобақанинг республика босқичи 21-25 август кунлари «Бунёдкор» футбол академияси майдонларида ҳар куни соат 08:00дан бўлиб ўтмоқда. Финал 26 август куни соат 18:00да «Жар» стадионида бошланади.
Бу — янги иқтидорлар танлови, салоҳият ва ҳамжихатлик намойиши, маҳалла юлдузларининг катта спорт сари дадил одими. Ҳаваскорларнинг профессионалларга хос шижоат, техника ва маҳоратига гувоҳ бўлинг.