25.08.2023 16:04
2576
«Челси» Лукакуни ижарага беришга рози 

«Челси» ҳужумчиси Ромелу Лукакуни маълум шартлар асосида ижарага беришга қарор қилди, деб ёзади The Athletic нашри. 

«Аристократлар» бутун ёз давомида 30 ёшли бельгияликни сотишга ҳаракат қилди. Аммо режа ўхшамагач, клуб футболчини кейинчалик сотиб олиш мажбурияти билан ижарага беришга рози бўлди. 

The Telegraph'нинг ёзишича, футболчини «Рома» ижарага олишга тайёр. Лекин римликлар шартномага мажбурий сотиб олиш бандини киритмоқчи эмас.

Лукаку ўтган мавсумни «Интер»да ижарада ўтказиб, А Серияда 25 ўйинда 10та гол ва 6та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар