25.08.2023 23:14
900
Теглар
CAFA U-17 Championship–2023. Ўзбекистон чемпионлик ўйинида Тожикистонга мағлуб бўлди

CAFA U-17 Championship–2023 4-тури доирасида Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси мезбон Тожикистонга қарши саф тортди. Бу баҳс ғолиби муддатдан аввал турнир чемпионлигини қўлга киритарди.

Ҳисордаги ўйинда Исломбек Исмоилов шогирдлари турнирдаги дастлабки мағлубиятни тан олишди. Чемпионлик тақдирини ҳал қилувчи баҳсда мезбонларнинг биринчи бўлимда киритган иккита голи ўйин тақдирини ҳал қилди – 2:0.

Шу тариқа, Тожикистон 3 ўйинда 9 очко жамғариб муддатдан аввал турнир ғолибига айланди. Ўзбекистон 6 очко билан 2-ўринда бормоқда. Афғонистонда ҳам 6 очко, Эрон ўсмирларида эса 3 очко мавжуд. Қирғизистон 4 ўйинда ҳам очко ололмади – 0.

Якуний турджа Тожикистон Эронга қарши ўйнаса, Ўзбекистон – Афғонистон ўйини кумуш ва бронза медали соҳибини аниқлаб беради.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўсмирлари 1-турда Эронни (3:1), 2-турда Қирғизистонни мағлуб (2:0) этишганди.

CAFA U-17 Championship–2023. 4-тур

Тожикистон – Ўзбекистон – 2:0.

Голлар: Идрис Давлатзода, 12 (0:1). Муҳаммад Назриев, 44 (0:2).

Эрон – Қирғизистон – 7:0.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар