25.08.2023 15:30
1565
«Бизда ҳеч қандай таклиф йўқ, бўлса ҳам рад жавоб берилади». Клопп Салоҳ «Ливерпул»да қолишини маълум қилди

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп Муҳаммад Салоҳнинг Саудия Арабистони клубига кўчиб ўтиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.

«Салоҳ «Ал-Иттиҳод»га ўтадими? Бизда ҳеч қандай таклиф йўқ – Салоҳ «Ливерпул» футболчиси ва у клубнинг етакчиларидан бири.

Агар таклиф олганимизда ҳам жавобимиз аниқ – рад этилади. Салоҳ «Ливерпул»га содиқ, бу масала муҳокамага арзимайди», - дейди Клопп.

Аслида Саудия Арабистони чемпионатида трансфер ойнаси Европада трансферлар тўхтаганидан 20 кундан кейин ёпилиши тўғри эмас. Сиз шу тизимнинг бир бўлаги бўлишни истасангиз, бошқалар билан тенгма-тенг рақобат қилинг», - дейди Клопп.

Аввалроқ, «Ал-Иттиҳод» Салоҳ учун 80 миллион евро таклиф қилаётгани хабар қилинганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар