25.08.2023 22:47
1239
Теглар
«Бавария» Исроил миллий жамоаси дарвозабони трансферини эълон қилди

Тель-Авивнинг «Маккаби» клуби дарвозабони Даниэль Перец фаолиятини Бундеслигада давом эттиради.

«Бавария» клуби Исроил миллий жамоаси голкипери трансферини эълон қилди. Перец ва Мюнхен клуби ўртасида 2028 йилга қадар шартнома имзоланган. Немис жамоаси 23 ёшли дарвозабон учун 5 миллион евро тўлайди.

Перец ўтган мавсум жами 35 ўйинда майдонга тушган.

Аввалроқ, «Бавария» Давид Де Хеани таклиф этиш фикридан қайтгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар