25.08.2023 17:24
712
Теглар
«Барселона» тер Стеген билан шартнома узайтирилганини эълон қилди

«Барселона» клуби жамоа дарвозабони Марк-Андре тер Стеген билан шартнома узайтирилганини маълум қилди.

Янги келишувга кўра, тер Стеген 2028 йилга қадар «Барса»да тўп суради. Шартномадаги товон пули миқдори 500 миллион евро этиб белгиланган. 

31 ёшли дарвозабон 2014 йилдан буён каталонияликлар шарафини ҳимоя қилмоқда. У 2014 йил «Боруссия» Менхенгладбахдан 12 миллион еврога сотиб олинганди.

Марк-Андре «Барса»даги фаолияти давомида 16та совринга эга чиқди, шу жумладан у 5 карра Ла Лига ва бир маротаба ЕЧЛ бош совринига эга чиққан.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар