25.08.2023 13:39
1856
«Барселона» «Ан Наср» таклифини рад этган Ланглени Ла Лига қайдномасидан ўтказди

«Барселона» Клеман Ланглени рўйхатдан ўтказди, деб ёзади Marca. 

Франциялик ҳимоячи 10,5 млн евро эвазига «Ан Наср»га ўтишга яқин эди, аммо якунда у Саудия клуби таклифини рад этди. 

Қайдномага киритилганига қарамай, 28 ёшли футболчи трансфер ойнаси якунига қадар каталонияликларни тарк этиши мумкин. Хави уни жамоа футболчиси сифатида кўрмаяпти.

Лангле ўтган мавсумни «Тоттенҳэм»да ижарада ўтказганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар