24.08.2023 22:52
1304
Сардор Озмун «Рома» билан келишувга эришди – Фабрицио Романо

«Байер» клуби ва Эрон миллий жамоаси форварди Сардор Озмун фаолиятини Италия А Сериясида давом эттиради.

Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, эронлик ҳужумчи «Рома» билан келишувга эришган. Рим клуби Озмунни Леверкузен жамоасидан бир йиллик ижарага олди. Унга кўра, «Рома» ҳужумчини келаси мавсум 12 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. Сардор 25 август, жума куни Римда тиббий кўрикдан ўтади.

Қайд этилишича, Озмунга «Фулҳэм» ҳам қизиқиш билдирган, аммо Жозе Моуриньонинг қўнғироғидан кейин 28 ёшли ҳужумчи «бўрилар» сафига ўтишга қарор қилган.

Эслатиб ўтамиз, Рим клуби мавсум олдидан Элдор Шомуродовни «Кальяри»га ижарага берганди. Жамоанинг асосий форварди Тэмми Абраҳам ҳамон жароҳатидан тикланмаган.

Маълумот учун, Озмун ўтган мавсум Бундеслигадаги 23 ўйинда 4та голга муаллифлик қилганди. Унга «Зенит» ва «Милан» клублари ҳам қизиқиш билдираётганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар