24.08.2023 16:44
5661
Теглар
«Пахтакор» Тошкентда бошлайди, «Насаф» Иорданияда, «Навбаҳор» ва ОКМК 1-турда Саудияда меҳмон бўлади. Гуруҳ босқич тақвими

Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда Осиё Чемпионлар Лигасида Ғарб минтақасининг гуруҳ босқичига қуръа ташланди ва унда Ўзбекистоннинг 4 клуби ҳам ўз рақибларини билиб олишди.

«Пахтакор» «Ал-Айн» билан бошлайди

«Пахтакор» нисбатан осон гуруҳдан ўрин олди. «Насаф»га ўтган йилги рақиби «Ас-Садд» тушди. «Навбаҳор» Неймари бор «Ал-Ҳилол»га қарши, ОКМК Бензема ва Кантеси бор «Ал-Иттиҳод» билан тўқнаш келади.

Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони саналмиш Максим Шацких шогирдлари 1-турда БААнинг «Ал-Айн» клубини Тошкентда қабул қилади, жамоа сўнгги турни ҳам «Пахтакор» стадионида ўтказади.

«А» гуруҳи. «Пахтакор»нинг ОЧЛ гуруҳ босқич тақвими:

 1-тур. 18-19 сентябрь

«Пахтакор» - «Ал-Айн» (БАА)

 2-тур. 2-3 октябрь

«Ал-Файҳа» (С.Арабистони) - «Пахтакор»

3-тур. 23-24 октябрь

«Пахтакор» - «Аҳал» (Туркманистон)

4-тур. 6-7 ноябрь

«Аҳал» - «Пахтакор»

5-тур. 27-28 ноябрь

«Ал-Айн» - «Пахтакор»

6-тур. 4-5 декабрь

«Пахтакор» - «Ал-Файҳа».

«Насаф» турнирни сафарда «Ал-Файсали»га қарши бошлайди

«Насаф»нинг гуруҳида эса Саудия Арабистони клуби йўқ. Қарши жамоаси 1-турда Иорданияда «Ал-Файсали» меҳмони бўлади, гуруҳ босқичини Қатарда «Ас-Садд»га қарши баҳс билан якунлайди.

«В» гуруҳи. «Насаф»нинг ОЧЛ гуруҳ босқич тақвими: 

1-тур. 18-19 сентябрь

«Ал-Файсали» (Иордания) - «Насаф»

2-тур. 2-3 октябрь

«Насаф» - «Ас-Садд» (Қатар) 

3-тур. 23-24 октябрь

«Шаржа» (БАА) - «Насаф» 

4-тур. 6-7 ноябрь

«Насаф» - «Шаржа» 

5-тур. 27-28 ноябрь

«Насаф» - «Ал-Файсали»

6-тур. 4-5 декабрь

«Ас-Садд» - «Насаф»

Бензема ОЧЛдаги дебютини ОКМКга қарши ўтказиши мумкин

Миржалол Қосимов мураббийлигидаги ОКМК дастлабки турда «Ал-Иттиҳод» меҳмони бўлади. Бензема, Канте ва Фабиньо сингари юлдузлар ОЧЛдаги дебютини Олмалиқ жамоасига қарши ўтказади. Жиддадаги «Қирол Абдулла Sports City» ўйингоҳидаги атмосфера қандай бўлишини ҳозирдан тасаввур қилиш қийин эмас.

«С» гуруҳи. ОКМКнинг ОЧЛ гуруҳ босқич тақвими: 

1-тур. 18-19 сентябрь

«Ал-Иттиҳод» (С.Арабистони) - ОКМК 

2-тур. 2-3 октябрь

ОКМК - «Эйр Форс» (Ироқ) 

3-тур. 23-24 октябрь

ОКМК - «Сипоҳон» (Эрон) 

4-тур. 6-7 ноябрь

«Сипоҳон» - ОКМК 

5-тур. 27-28 ноябрь

ОКМК - «Ал-Иттиҳод» 

6-тур. 4-5 декабрь

«Эйр Форс» - ОКМК

Неймар ОЧЛдаги дебютини «Навбаҳор»га қарши ўтказиши мумкин

«Навбаҳор» 1-турдаёқ турнир фаворитларидан бири, ОЧЛнинг ўтган йилги финалчиси «Ал-Ҳилол»га рақиб бўлди. Ар-Риёддаги баҳсда Неймар, Кулибали, Митрович, Савич, Невеш, Малком, Яссин Буну каби юлдузлар Осиё Чемпионлар лигасидаги дебют баҳсини Наманган жамоасига қарши ўтказиши мумкин. Водий клуби мухлислари қаршисида турнирдаги илк учрашувини 2-турда «Мумбай Сити»га қарши ўтказса, «Ал-Ҳилол» ноябрь ойи охирида Наманганда меҳмон бўлади.

 «D» гуруҳи. «Навбаҳор»нинг ОЧЛ гуруҳ босқич тақвими: 

1-тур. 18-19 сентябрь

«Ал-Ҳилол» - «Навбаҳор»

2-тур. 2-3 октябрь

«Навбаҳор» - «Мумбай Сити» (Ҳиндистон)

3-тур. 23-24 октябрь

«Навбаҳор» - «Нассажи Мозандарон» (Эрон)

4-тур. 6-7 ноябрь

«Нассажи Мозандарон» - «Навбаҳор»

5-тур. 27-28 ноябрь

«Навбаҳор» - «Ал-Ҳилол»

6-тур. 4-5 декабрь

«Мумбай Сити» - «Навбаҳор».

Маълумот учун, ОЧЛ баҳсларида илк марта гуруҳ босқичида VARдан фойдаланилиши кутилмоқда. 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар