24.08.2023 22:28
244
Теглар
ОЧЛ Шарқ минатақасига ҳам қуръа ташланди. Сергеев жамоаси «I» гуруҳида 

Осиё Чемпионлар лигасининг Шарқ минтақасидаги гуруҳ босқичига ҳам қуръа ташланди. 

Ҳамюртимиз Игорь Сергеев тўп тепаётган Таиланднинг «Патхум Юнайтед» клуби «I» гуруҳидан жой олди. 

Сергеев жамоасига гуруҳда «Улсан» (Ж.Корея), «Кавасаки Фронтале» (Япония) ва «Жохор» (Малайзия) клублари рақиблик қиладиган бўлди. 

Эслатиб ўтамиз, «Патхум Юнайтед» ОЧЛнинг ҳал қилувчи саралашида Хитойнинг «Шанхай Порт» жамоасини Игорь Сергеевнинг ҳет-трики эвазига мағлуб (3:2) этганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар