24.08.2023 11:38
3300
Теглар
Месси: «Парижда оғир 2 йилни ўтказдик. Майамига келиш оилавий қарор эди»

Лионель Месси «Интер Майами»га ўтиш қарорини тушунтирди.

«Бу — оилавий қарор. Оила фаровонлиги ҳақида қайғуришга уриниш эди. Биз оғир икки йилни ўтказдик (гап «ПСЖ»да ўйнаган даври ҳақида кетяпти), ўзимизни яхши ҳис қилмадик ва бу бизга қимматга тушди.

Барселонада яшаган давримизга бироз яқинроқ бўлиш, болалар билан кундалик ҳаётдан завқланиш, оилада ҳамма нарса яхши эканини тушуниш учун шундай қарор қилдик. Мен ҳар куни ўйиндан лаззатланишни хоҳлардим, охирги йилларда бундай бўлмади. 

Кўп сабабларга кўра Майамини тўғри жой деб ўйладик ва бугун адашмаганимизга амин бўляпмиз», — деди аргентиналик ҳужумчи Аpple TV'га берган интервьюсида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар