24.08.2023 15:11
1215
Мартино: «Интер Майами» кўп баҳсларда ўйин эмас, характер эвазига ғалаба қозонди ва таркибда дунёнинг энг яхши ўйинчиси бўлгани учун ҳам»

«Интер Майами» бош мураббийи Херардо Мартино жамоа АҚШ очиқ кубоги финалига чиққани ҳақида фикр билдирди.

«Интер» 0:2 ҳисобидан ортда қолаётиб, 90+7-дақиқада ҳисобни тенглаштирди ва кейин пенальтилар сериясидаги ғалаба эвазига финалга йўл олди.

«Агар сўнгги бир неча ҳафтани ифодалашга битта сўз бўлса, бу — интенсивлик. Бу ташвиш уйғотади. Кўп баҳсларда биз ўйин эмас, кўпроқ характер эвазига ғалаба қозондик ва бизда дунёнинг энг яхши футболчиси бўлганлиги сабабли.

Имкон қадар босқичларни босиб ўтишни хоҳлайман. Келажакда жамоа яхшироқ ўйнашини истардим. Аммо етарлича машғулот ўтказа олмасангиз ва дам олмасангиз қийин бўлади», — дея аргентиналик мутахассиснинг сўзларини келтиради Mundo Deportivo.

Майами жамоаси 28 сентябр кунги финалда «Ҳьюстон Динамо» билан ўйнайди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар