24.08.2023 23:16
1484
«Манчестер Сити» Доку трансферини эълон қилди

«Ренн» клуби яримҳимоячиси Жереми Доку фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттиради.

«Манчестер Сити» клуби Доку трансферини эълон қилди. Бельгиялик 21 ёшли вингер билан 5 йиллик шартнома имзоланган. «Шаҳарликлар» Жереми трансфери учун Франция клубига 60 миллион евро тўлайди. У янги клубида 11-рақам остида тўп суради.

Маълумот учун, Бельгия миллий жамоаси аъзоси жорий мавсум Франция чемпионатида 2 ўйинда битта гол муаллифига айланган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар