24.08.2023 14:37
5517
«Барса», «Сити», «Челси» каби топ клублар қизиқаётган 21 ёшли Вейга Саудияга кетмоқда

«Сельта» яримҳимоячиси Габриэл Вейга «Ал Аҳли»га ўтди.

Виголиклар Саудия клуби таклифини қабул қилди. Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, 21 ёшли футболчи ҳам трансферга рози бўлди.

Вейганинг шартномасида товон пули 40 млн еврони ташкил этарди.

Олдинроқ испаниялик ёш иқтидорга «Барселона», «Манчестер Сити», «ПСЖ», «Наполи», «Ливерпуль» ва «Челси» қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Ўтган мавсумда Вейга «Сельта» сафида Ла Лига доирасидаги 36 ўйинда 11та гол урди ва 3та голга ассистентлик қилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар